Таблетки бромгексин 8 берлин хеми инструкция

Таблетки бромгексин 8 берлин хеми инструкция

ИЛОВА-ВАРАҚА: ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАЪЛУМОТ

Бромгексин 8 Берлин-Хеми

қобиқ билан қопланган таблеткалар, 8 мг

Бромгексин гидрохлориди

 

Ушбу дори препаратини қўллашни бошлашдан аввал илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Ушбу препаратни илова-варақада келтирилган кўрсатмага мувофиқ ёки даволовчи шифокорнинг ёки дорихона ходимининг кўрсатмасига мувофиқ қўллаш лозим.

·       Ушбу илова-варақани асранг. Кейинчалик Сизга уни яна ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.

·       Агар Сизда кейинчалик саволлар туғилса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

·       Биронта ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирларга – шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларга ҳам тааллуқлидир. 4 бўлимга қаранг.

·       Агар 4-5 кун ўтгач, касаллик симптомлари чуқурлашса ёки яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

Ушбу илова-варақанинг мазмуни:

  1. Бромгексин 8 Берлин-Хеми препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини сақлаш шароити
  6. Ўрам ичидаги ва бошқа маълумотлар
  1. БРОМГЕКСИН 8 БЕРЛИН-ХЕМИ ПРЕПАРАТИ ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратида балғам кўчирувчи (ёпишқоқ балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликларида балғамни суюлишига ёрдам берувчи) воситаси бўлган бромгексин гидрохлориди сақланади.

Бромгексин 8 Берлин-Хеми ёпишқоқ балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи бронх ва ўпканинг ўткир ва сурункали касалликларида балғамни суюлтириш учун қўлланади.

6 ёшдан катта болаларда ўсмирларда ва катталарда қўллаш учун.

  1. БРОМГЕКСИН 8 БЕРЛИН-ХЕМИ ПРЕПАРАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК

Бромгексин 8 Берлин-Хемини қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • агар Сизда бромгексин гидрохлориди ёки ушбу препаратнинг хар қандай бошқа компонентларига аллергия бўлса ( 6 бўлимга қаранг).

 

Болалар

Бромгексин 8 Берлин-Хемини таъсир этувчи моддасининиг концентрацияси юқори бўлганлиги туфайли 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Бромгексин 8 Берлин-Хемини қабул қилишдан аввал маслаҳат олиш учун шифокорга  ёки дорихона ходимига  мурожаат қилинг.

Бромгексин гидрохлоридини  қабул қилиш билан боғлиқ терининг оғир реакциялари тўғрисида  хабарлар мавжуд. Агар Сизда тери тошмаси (жумладан  оғиз, томоқ, бурун, кўз, жинсий аъзоларининг шиллиқ қаватини шикастланиши) пайдо бўлса, дарҳол Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини қўллашни бошлашдан олдин қуйидаги ҳолатлар бўйича  шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • Агар Сиз меъда ёки 12 бармоқ ичак яра касаллиги билан хасталанган (ёки илгари хасталанган) бўлсангиз, чунки Бромгексин 8 Берлин-Хеми меъда ва ичак шиллиқ қаватининг ҳимояловчи функциясини бузиши мумкин.
  • Бронхларнинг айрим кам учрайдиган бронх шираси (секрет) ни ҳаддан зиёд тўпланиши билан кечувчи касалликларида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия (киприкчалар дискинезияси). Бундай ҳолатларда секретни тўпланиши мумкинлиги туфайли Бромгексин 8 Берлин-Хемини фақат шифокорни кузатуви остида қўлланишига йўл қўйилади..
  • Буйрак функцияси бузилган ёки жигарнинг жиддий касалликларида (бундай ҳолларда Бромгексин 8 Берлин-Хемини шифокорни кўрсатмаси бўйича қабул қилиш ўртасидаги янада узоқ интервалда ёки камайтирилган дозада). Буйрак функциясини сезиларли бузилишида Бромгексин 8 Берлин-Хемини парчаланиши натижасидаги маҳсулотлари жигарда тўпланиб қолиши мумкин.

Препарат билан узоқ муддат даволанишда жигар функциясини вақти-вақти билан текшириш керак.

Бошқа дори воситалари ва Бромгексин 8 Берлин-Хеми

Агар Сиз ҳозирги вақтда ҳар  қандай бошқа дори воситаларини қабул қилаётган, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилилишнгиз мумкин бўлса, бу ҳақида шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Бромгексин 8 Берлин-Хемини йўталга қарши препаратлар билан бирга қўлланганда, йўтал рефлексини сусайиши туфайли, хавф туғдирувчи секрет тўпланиши мумкин; шунинг учун препаратни бундай тарзда бирга буюришда айниқса синчков кузатув зарур.

Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланиш симптомларини чақирувчи препаратлар қўлланганда, Бромгексин 8 Берлин-Хемини таъсири остида меъда шиллиқ қаватини таъсирланиши кучайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик ёки эмизиш ҳолларида, шунингдек мумкин бўлган ёки режалаштирилган ҳомиладорликда ушбу препаратни қабул қилишдан аввал маслаҳат олиш учун шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Хозирги вақтгача бу препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тажрибаси мавжуд эмас; демак, Бромгексин 8 Берлин-Хемини ҳомиладорларга фақат шифокор томонидан фойда ва хавф нисбатини синчиклаб баҳолагандан кейин қўллашга йўл қўйилади. Бу препаратни ҳомиладорликни  биринчи уч ойлигида  қўллаш тавсия қилинмайди.

Бромгексин кўкрак сутига тушади. Янги туғилган чақалоқларда препаратнинг таъсири етарли даражада ўрганилмаганлиги туфайли, бу препаратни эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Бромгексин 8 Берлин-Хеми транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди ёки кучсиз таъсир кўрсатади.

Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратида лактоза, глюкоза ва сахароза сақланади

Агар Сизда қандайдир қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланаган бўлса ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ўзингизни даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. БРОМГЕКСИН 8 БЕРЛИН-ХЕМИ ПРЕПАРАТИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Ушбу препаратни илова-варақада келтирилган кўрсатмага, ёки  даволовчи шифокор ёки дорихона ходимининг кўрсатмасига мувофиқ равишда қўллаш лозим. Агар Сизда шубҳа пайдо бўлса, у ҳолда даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Дозалари:

Тавсия қилинадиган доза  қуйида берилган жадвалда тўлиқ келтирилган

Пациентлар Дозалари
Катталар ва 14 ёшдан катта  ўсмирлар 1-2 таблеткадан кунига  уч марта

(бу суткадаги 24-48 мг бромгексинга эквивалент)

6 дан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар, шунингдек тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентлар 1 таблеткадан кунига  уч марта (бу  суткадаги 24 мг бромгексинга эквивалент)

6 ёшдан кичик болалар учун препаратни таъсир этувчи моддасининг кам миқдорини сақлаган дори шакллари мавжуд.

Буйрак функциясини бузилишларида ёки оғир даражадаги буйрак касалликларида препаратни кичик дозаларда ёки янада узоқ  интервал билан қўлланади. Бу масалада ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Қўллаш усули

Таблеткаларни овқатдан сўнг ва катта миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак.

Изоҳ:

Препаратни етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш тавсия қилинади.

 

Қўллаш давомийлиги

Қўллаш давомийлиги касалликнинг табиати ва оғирлигига боғлиқ бўлиб, даволовчи шифокор томонидан аниқланиши керак.

Агар касаллик симптомлари кучайса ёки  4-5 кун ўтгач, яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Агар Сизга Бромгексин 8 Берлин-Хемининг таъсири хаддан ташқари кучли ёки хаддан ташқари кучсиз туюлса, ўз шифокорингизга ёки  дорихона ходимига хабар қилинг.

Агар Сиз Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини буюрилганидан юқори дозада қабул қилган бўлсангиз

Доза ошириб юборилиши, белгилари, қоида бўйича, препаратнинг одатдаги ножўя таъсирлари чегарасидан чиқмайди. Касалликнинг оғир симптомлар ривожланганида қон айланиши назорат қилиш ва зарурати бўлганида симптомларни бартараф қилишга қаратилган даволаш талаб этилиши мумкин.

Агар бола тасодифан катта миқдорда Бромгексин 8 Берлин-Хемини ютиб юборган бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

Агар Сиз Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Препаратнинг ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш мақсадида икки баробар дозада ошириб қабул қилманг.

Агар Сиз Бромгексин 8 Берлин-Хеми қабул қилишни унутган бўлсангиз ёки буюрилганидан камроқ дозада қабул қилган бўлсангиз, кейинги галда уни одатдаги буюрилган дозада қабул қилинг.

Агар Сиз Бромгексин 8 Берлин-Хемини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашмасдан даволашни тўхтатманг. Бу касалингизни янада оғирлаштириши мумкин.

Агар Сизда бу масалада яна қандайдир саволлар бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Барча дори воситалар каби, бу  дори воситаси ҳам, гарчи улар барча пациентларда ривожланмасада, ножўя таъсирлар кўрсатиши мумкин.

Агар Сиз қуйида кўрсатилган ножўя таъсирларни пайдо бўлганини сезсангиз, препаратни  қабул қилишни  тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат  қилинг.

Баъзида пайдо бўладиган ножўя таъсирлар (100 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)

  • Иситма
  • Кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қусиш, диарея

Кам ҳолларда пайдо бўладиган ножўя таъсирлар (1000 пациентдан 1 да кузатилиши мумкин)

  • Ўта юқори сезувчанлик реакциялари
  • Тошма, эшакеми

Номаълум (мавжуд маълумотларга асосан тез-тезлигини баҳолашни иложи йўқ)

  • Анафилактик реакциялар, жумладан анафилактик шок, анагионевротик шиш, (тери, тери ости қаватини, шиллиқ қаватини ёки шиллиқ ости қавати тўқималарини шишини тезда ривожланиши) ва терини қичишиши
  • Терининиг оғир нохуш реакциялари (жумладан  кўп шаклли  эритема, Стивенс-Джонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз ва ўткир тарқалган экзантематоз пустулез).

Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгиларида, шунингдек тери ва шиллиқ қаватида ғайри-оддий ўзгаришлар пайдо бўлганида Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини қабул қилишни тўхтатинг. Бундай ҳолларда дарҳол шифокорага мурожаат қилинг.

 

Ножўя  таъсирлари тўғрисида  хабарлар

Биронта ножўя таъсирлар пайдо бўлганида  шифокорга, дорихона ходимига ёки тиббиёт ҳамширасига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларга ҳам тегишли. Сиз шунингдек бевосита ножўя таъсирлари тўғрисида “Берлин-Хеми- АГ” компаниясининг Ўзбексистондаги ваколатхонасини қуйидаги манзилига Тошкент, 100015, Афросиаб кўч., 12 ( бизнес-марказ) хабар қилишингиз мумкин.

Ножўя таъсирлари тўғрисида хабар қилиб, Сиз ушбу дори препаратини хавфсизлиги тўғрисида кўп маълумот тўпланишига ёрдам  қилишингиз мумкин.

  1. БРОМГЕКСИН 8 БЕРЛИН-ХЕМИ ПРЕПАРАТИНИ САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дори воситасини блистер ўрамидаги ва картон қутидаги “йилгача” ёзувидан сўнг кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг Бромгексин 8 Берлин-Хеми қўлланмасин.

Яроқлилик муддати тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳеч қандай дори препаратларни канализацияга ёки маиший ахлатлар билан бирга ташламанг. Дорихона хизматчиси билан кераксиз дори препаратини  йўқ қилиш тўғрисида маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни  ҳимоя қилинишига  ёрдам  бериши мумкин.

 

Яроқлилилик муддати

5 йил.

 

  1. ЎРАМ ИЧИДАГИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР

Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини таркиби

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси, бромгексин гидрохлоридидир.

Қобиқ билан қопланаган битта таблеткада 8 мг бромгексин гидрохлориди сақланади.

Бошқа ингредиентлари: маккажўҳори крахмали, лактоза моногидрати, магний стеарати, желатин, коллоид кремний диоксиди сувсиз, сахароза, калций карбонати, енгил асосий магний карбонати, тальк, макрогол 6000, глюкоза сиропи (қуруқ модда) ,титан диоксиди (Е171), повидон К25, карануб муми, сариқ хинолон (Е104).

 

Бромгексин 8 Берлин-Хеми препаратини таърифи ва чиқарилиш шакли

Бироз иккитомони қавариқ, сариқдан яшил кўкимтир-сариқ ранглигача бўлган, деярли оқ ядроли,  қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган 20 таблетка оригинал ўрамда.

Қобиқ билан қопланган 25 таблетка оригинал ўрамда.

Қобиқ билан қопланган 50 таблетка оригинал ўрамда.

Бозорда ўрамининг барча ўлчамлари бўлмаслиги мумкин.



Источник: meducate.uz


Добавить комментарий

Adblock
detector